Мустақил автоэксперт Алексей Шарапов туси қорайтирилган ойна юқори ҳароратдан қутқариши мумкин, деган фикрларни рад этди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Ўзбекистонда айни кунларда жазирама об-ҳаво ҳарорати кузатилмоқда ва ҳайдовчиларнинг юқори ҳароратдан ҳимояланишга эҳтиёжи ортиб бораётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Айримлар жазирамадан ҳимояланишнинг чораси машина ойнасини қорайтириш деб билмоқда.
Мустақил автоэксперт Алексей Шарапов «тонировка» қуёш нурларидан ва тирбандликда бегоналарнинг еб қўйгудек нигоҳидан халос қилиши мумкинлигини айтиб, жазирама иссиқдан ҳимоя қилмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
«Сиз қора кўзойнак таққанингизда қуёш кўзингизни қамаштирмайди ва сиз атрофни яхши кўра оласиз, машинада эса ҳаммаси аксинча: «тонировка» сизга халақит беради ва ҳаракатда хавф туғдириши мумкин. Менимча, «тонировка» ғоят хавфли», — деди Шарапов.
Экспертнинг сўзларига кўра, корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган автомобиль ойналари қуёш нурларининг бир қисмини тўсади ва жазирама иссиқдан ҳимоя қилишга мўлжалланган.
Эксперт машинага ўтирган вақтда ойналарни охиригача ёпмасдан кондиционерлардан фойдаланишни ва машина ҳавосини тез-тез янгилашни тавсия қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?