Фото: ИИББ
Ўзбекистон Республикасининг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) транспорт воситаларидан фойдаланиш масаласига оид қонунчилигига ўзгаришлар киритилгани хабар қилинган эди.
Унга кўра, автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) рухсати учун тўловлар нархини пасайтиришга қарор қилинди.
Тошкент шаҳар ИИББ нархлар таққосламаси келтирилган инфографикаларни тақдим этди.
Илгари енгил автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга рухсатнома бериш нархлари қуйидагича бўлган:
- жисмоний шахслар учун энг кам иш ҳақининг 90 бараварини (жорий йилнинг 1-август кунидан ЭКИҲнинг ставкаси 223 000 сўмгача ошишини инобатга олиб, 20 070 000 сўмни ташкил қилади);
- юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 120 баравари (26 760 000 сўм);
чет эллик юридик шахслар учун ЭКИҲнинг 140 баравари (31 200 000 сўм);
бундан ташқари, илгари фақатгина орқа ва орқа ён ойналарини қорайтириш мумкин эди.
Фото: ИИББ
Энди тўловлар қуйидаги нархларни ташкил этади:
орқа ён ойналарнинг тусини ўзгартиришга рухсат олиш:
- жисмоний шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари (2 230 000);
- юридик шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (2 230 000 сўм);
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари (4 460 000 сўм).
орқа ва олд ён ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш):
- жисмоний шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (11 150 000 сўм);
- юридик шахслар учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварини (11 150 000 сўм);
Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 80 баравари (17 840 000 сўм).
«Базавий ҳисоблаш миқдори» ўзи нима? Ушбу таъриф «энг кам иш ҳақи» таърифининг ўрнига қўлланилади. Ҳозирда 1 БҲМ 223 000 сўмга тенг.
Шу билан бирга, автомобилларнинг орқа ойналарини тусини ёруғлик ўтказувчанлигини чегараламасдан ўзгартириш рухсат этилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди