Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 27 февралдаги Ф–5445-сон “2019 йилда вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинади.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2000 йил 29 майдаги 01-526, 24/8-855-сон “Автотранспорт воситаларини тасарруф этиш ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаларни расмийлаштириш бўйича” кўрсатмаси ўз кучини йўқотган деб топилади.
Қайд этилишича, мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Амалдаги кўрсатмага кўра, автотранспорт воситаларини тасарруф этиш (олиш-сотиш, алмаштириш, ҳадя этиш) ва уларни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномалар расмийлаштирилганида ваколатнома олувчига унинг икки нусхаси берилади. Ишончноманинг бир нусхаси ҳудудий ДАН бошқармаларининг "Рўйхатлаш ва имтиҳон бўлим (бўлинма)ларида» қолдирилади. Нотариус томонидан мазкур ваколатнома матнида: "у тегишли автомобиль назорати идорасида 10 кун ичида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва рўйхатдан ўтказилмагунга қадар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади" деб ёзилиши шарт. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»