22:15 / 27.08.2019
5 258

Эркаклар хуш кўриб ҳайдовчи автомобиль бренди маълум бўлди

Эркаклар хуш кўриб ҳайдовчи автомобиль бренди маълум бўлди
Фото: Motor
Россия экспертлари томонидан эркаклар хуш кўриб ҳайдайдиган асосий автомобиль брендлари рўйхати тузилди. Avtostat агентлиги рус автоуловчилари ўртасида сўров ўтказди ва унинг натижаларига кўра ҳар бир бренд учун эркак ва аёлларнинг улушини аниқлади.

Маълум бўлишича, эркаклар энг кўп фойдаланадиган автомашина бренди — бу Infiniti деб топилди.
Ўтказилган тадқиқотга кўра, Infiniti эгаларининг 95,8 фоизи эркаклар ва атиги 4,2 фоизи аёллардир.

Иккинчи ўринда маҳаллий УАЗ ҳайдовчилари 95,5 фоиз билан, учинчи ўринда Subaru 93,3 фоиз билан, Toyota 92,7 фоиз билан, Skoda 91,7 фоиз билан кучли бешликка кирди.
Биринчи ўнталикка Volkswagen (91,4 фоиз), Mercedes-Benz (91,2 фоиз), Ford (91 фоиз), Mitsubishi (90,9 фоиз) ва Honda (90,7 фоиз) кирди.

Сўров 2013—2019 йилларда 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган 240 мингта автомобиль эгалари ўртасида ўтказилган. Таҳлилчилар фақат 600 дан ортиқ профилларни ўз ичига олган маркаларни ҳисобга олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Эркаклар хуш кўриб ҳайдовчи автомобиль бренди маълум бўлди