18:48 / 05.09.2019
3 908

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси нархи маълум бўлди

АИ-91 бензини учун биржа котировкаси нархи маълум бўлди
2019 йил 26-30 август кунлари "ЎзРТХБ" АЖда ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра биржа бозорининг турли товар сегментларида нархлар динамикаси турли йўналишлар бўйича шаклланиб борди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида 2 518,0 тонна АИ-91 русумли бензин биржа савдоларига қўйилди ва сотилди. Сўнгги савдо ҳафтасида АИ-91 русумли бензини бўйича шаклланган биржа котировкаси товарнинг бир тоннаси учун 6 385,4 минг сўмни, унинг бошланғич нархи эса – 6 216,4 минг сўмни ташкил этди.

АИ-91 русумли бензиннинг ҳафталик котировкаси аввалги ҳафтага нисбатан жами 0,2 %га ўсди. Биржа савдолари давомида АИ-91 русумли автобензинини сотиб олиш учун буюртмалар юридик шахслар, шу жумладан йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, тадбиркорлик субъектлари ва автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчалари томонидан келиб тушди.

Ўтган ҳафтада суюлтирилган газни ишлаб чиқарувчилари биржа савдолари орқали 7 769,7 млн сўмлик 2 020,0 тонна суюлтирилган газ сотишди. Газнинг биржада шаклланган нархи олдинги ҳафтага нисбатан 4 %га ўсиб, бир тонна учун 3 846,4 минг сўмни ташкил этди. Савдоларда харидор сифатида суюлтирилган газни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга корхоналар қатнашди.

Биржа бозорининг салмоқли қисмини эгаллаб турган пахта толаси ҳам мувозанатни сақлаб келмоқда. Ўтган ҳафта 1 нав 4 тип (ўрта класс)даги пахта толаси бўйича нархлар 1,5 %га пасайиб, бир тонна учун 12 918,3 минг сўмни ташкил этди. Пахта толасини бошқа навларининг нархлари ўртача 10 827,0 минг сўмдан 13 974,6 минг сўмгача бўлди. Биржа савдоларида асосан пахта толасини қайта ишлаш қувватига эга маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирок этди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АИ-91 бензини учун биржа котировкаси нархи маълум бўлди