
Бугун Тошкентда қор. Автоулов соҳиблари икки карра масъулиятли бўлишлари талаб этилади. Музлаган йўлларда машина бошқариш бўйича тавсиялар ҳаракатланиш давомида сизга асқотади, деб умид қиламиз.
- Агар шиналарни қишки резинага алмаштирмаган бўлсангиз, музлаган йўлда ҳайдамаганингиз маъқул.
- Унутманг, тезлик музлаган йўлда ҳайдовчининг асосий душмани. Автомобиль тезлиги қанчалик паст бўлса, у сизга кўпроқ итоат қилади.
- Масофа! Йўлда иккита машина орасидаги масофани қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш керак: автомобиль тезлиги иккига кўпайтирилади ва тўғри масофа метрларда олинади, яъни 100 км / соат учун яхши масофа 200 метрни ташкил қилади.
- Музли шароитда педаллар ёки ғилдирак билан кескин ҳаракатлар қилманг, тез тормозланиб, тезлашманг. Ҳар қандай маневр автомобилингизни йўлдан чиқишига олиб келиши мумкин.
- Йўлдаги вазиятни доимий равишда кузатиб боринг. Шошилманг, йўл беринг, жуда эҳтиёткор ва эътиборли бўлинг! «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар