Дунёнинг бадавлат кишилари, давлат бошлиқлари, расмийлар, машҳур инсонлар (санъаткорлар, қўшиқчилар, кино юлдузлари кабилар) турли хил учрашувларда ёки ижод кечаларида тез-тез фойдаланиб турадиган машина бу, албатта лимузиндир. Унинг ҳашаматли кўриниши ҳамда юқорида қайд этилган соҳа вакиллари учун қулайлиги ҳеч кимга сир эмас.
Қуйида эътиборингизга дунё бўйлаб тан олинган энг ҳашаматли лимузинларни ҳавола этамиз:
1. Тунги чавандоз (2,5 миллион доллар) - ушбу ҳашамдор лимузин 1800 ваттлик овоз тизимига, ўзининг рақс клубига, ичкарисида ДЖ стенди, уч хил зал ҳамда турли хил қулайликларга эга. Бир нечта буфетчилар учун хоналар ҳам ажратилган бўлиб, у 40 тагача йўловчини олиб кетиши мумкин.
2. Америка орзуси (4 миллион доллар) - бу таниқли автомобиль дизайнери ва коллектори Жей Оҳрбергга тегишли махсус яратилган лимузин бўлиб, у дунёдаги лимузинларнинг энг узуни ҳисобланади. Унинг ичида нафақат қуёш ботишини кузатадиган жой ҳамда жакузи, балки сузиш ҳавзаси, бир нечта шоҳона каравотлар ва вертолёт майдончаси мавжуд.
3. Batmobile Лимузини (4,2 миллион доллар) - Batmobile лимузинида В8 Cорветте реактив двигатели мавжуд. Ушбу автомобилнинг яратилишига «Batman» фильми сабабчи бўлган. Машинанинг яратувчиси бўлган инсон айнан шу фильмнинг ашаддий ишқибози эди ҳамда лойиҳа 2012 йил ниҳоясига етказилди. Лойиҳани охирига етказиш учун 4 миллион доллар сарфланди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Saudi Aramco раҳбари яшил энергетикага ўтиш хаёлидан воз кечишга чақирди
Нутрициолог тавсиялари: Саҳарлик ва ифторликда қандай овқатланиш керак?