14:05 / 02.01.2020
11 842

Автомобил техник кўриги тўғрисидаги талон сертификат билан алмаштирилади

Автомобил техник кўриги тўғрисидаги талон сертификат билан алмаштирилади
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон сертификат билан алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида айтилган.

Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибига киритилиши мўлжалланган ўзгартиришга кўра, техник кўрикдан ўтган транспорт воситаларига тегишли далолатнома тузилади.

Техник кўрикдан ўтган транспорт воситасининг эгасига ДЙҲХХ органи ходими транспорт воситаси техник ҳолатининг транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича техник регламентларга мувофиқлиги тўғрисида сертификат беради.

Сертификат (ёки дубликат) берилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 фоизи миқдорида йиғим ундирилиши мумкин.

Сертификат берганлик учун йиғим суммасининг 80 фоизи Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг махсус ҳисобварағига, 20 фоизи эса Ўзбекистон Давлат бюджетига ўтказилади.

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг махсус ҳисобварағига йўналтирилган маблағлар сертификатларни жорий этишни молиялаштириш ва транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш учун сарфланади.

Билдирилишича, сертификат кейинги техник кўрикка қадар сақланади.

Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари амалда қуйидагича:

Мажбурий техник кўрикдан ўтказиш

Маълумот учун:
Сертификатлар сохталаштиришдан ҳимоя қилишнинг бир неча даражасига эга, бардошли ва эгилувчан материаллардан тайёрланади (А7 ўлчами), махсус ўқиш воситалари (дастурлар) ёрдамида тезда таниб олиш учун маълумот, махсус электрон ёрлиқ (NFC Смарт-чип)га эга бўлади, бу қурилмалар ўртасида контактсиз маълумот алмашинувини таъминлайди.

Сертификатларни ишлаб чиқариш учун таклиф этилаётган технология:
  • ходим томонидан беришда уни қўлда расмийлаштирилишини истисно қилади (маълумотни киритиш ва электрон сертификат ёрлиғини фаоллаштириш инновацион технологиялар ёрдамида махсус қурилма томонидан амалга оширилади);
  • транспорт воситаларини ҳаракатланиш жараёнида тўхтатмасдан, техник кўрикдан ўтганлигини аниқлашнинг соддалаштирилган бошқарув схемасини қўллашга имкон беради.

Йўлнинг қатнов қисмидан юқорида (устунлар, йўл ўтказгичлар, видеокузатув камераларини ўрнатиш учун мавжуд конструкциялар ва бошқалар) махсус ўқиш қурилмаси ўрнатилади.

Қурилмалар техник кўрикдан ўтмаган транспорт воситаларини оқим ичида аниқлашни таъминлайди, шунингдек, сохта ва муддати ўтган сертификатларни аниқлайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Автомобил техник кўриги тўғрисидаги талон сертификат билан алмаштирилади