Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
UzAuto Motors компанияси Nexia, Spark, Gentra, Cobalt’ни янги моделларга алмаштиради. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжумани вақтида «Ўзавтосаноат»нинг стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Рустам Қодиров маълум қилди.
Рустам Қодиров 2022—2023 йилларга қадар Ўзбекистонда Spark, Nexia, Cobalt ва Gentra автомобилларини ишлаб чиқариш аста-секин тўхтатилишини маълум қилди.
Уларнинг ўрнига 10—15 минг АҚШ доллари атрофидаги янги моделлар, жумладан, Chevrolet Onix ишлаб чиқарилиши бошланиши қайд этилди. Таъкидланишича, бу янги моделларнинг айримлари электромобил бўлади.
«Хорижий компаниялар билан келишувлар натижасида ‘Ўзавтосаноат’ АЖ корхоналари базасида пластмасса ва шовқиндан ҳимоялаш деталлари, кабеллар, интерер деталлари, технологик жиҳозлар ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача етказиш имконини беради», — дейди бошқарма бошлиғи.
Шунингдек, яна иккита янги моделдаги йўлтанламасни ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Албатта, уларнинг нархи Onix седанидан қимматроқ бўлади.
2019 йилда UzAuto Motors ҳажмларни 220 минг донадан 271 минг дона автомобилга етказиб (бу 2018 йилдагидан 23,2 фоизга кўп), ишлаб чиқарилган автомобиллар сони бўйича рекордни янгилагани қайд этилган. 2020 йилда енгил автомобилларни йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача кенгайтириш кўзда тутилаётгани таъкидланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”