11:30 / 24.01.2020
4 158

«Сариқ ёнмаяпти». Тошкентда айрим светофорларнинг ишлаш тартиби ўзгарди

«Сариқ ёнмаяпти». Тошкентда айрим светофорларнинг ишлаш тартиби ўзгарди
2019 йилнинг 7 сентябридан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан синов тариқасида янгиликлар жорий қилиш амалиёти бошланган эди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пойтахтнинг бир нечта чорраҳаларида светофорнинг ишлаш тартиби ўзгартирилган эди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ўзгариш қуйидаги кўринишга эга.

Йўналишлардан бирида светофорнинг тақиқловчи (қизил) сигналидан сўнг (сариқни четлаб) рухсат берувчи (яшил) сигнал ёнмоқда. Шу вақтда қарама қарши йўналишда светофор стандарт тартибда (қизил, сариқ, яшил) ишлайди.

Синов шаҳарнинг тўртта чорраҳаларида бошланди: Амир Темур – Нукус кўчалари; Шароф Рашидов – Ислом Каримов кўчалари, Афросиёб – Шаҳрисабз кўчалари; Содиқ Азимов – Фидокор кўчалари. Ижобий натижаларни узоқ кутишга тўғри келмади, юқоридаги чорраҳаларда кичик тўқнашувлар сони камайди. Бундан ташқари, ушбу ўзгариш йўналишлардан бирига иккинчи йўналиш ҳаракатни бошлашидан олдин бурилишларни тугатиш учун фурсат беради ва бу билан чорраҳалардаги тирбандликнинг олди олинади.

Натижалар ижобий бўлганлиги сабабли ушбу янги тартиб тўлиқ ишга туширилган. Масалан, фақатгина Учтепа туманида ўзгаришлар ўндан ортиқ чорраҳаларда, Чилонзор туманида – бешта, Сергели туманида ҳам бешта чорраҳаларда ишга туширилди.

Ҳайдовчилар аста-секин светофорнинг янги тартибига кўникишмоқда, ЙПХ ходимларининг кузатувларига кўра улар рухсат берувчи сигналга илгаригидан кўра секинроқ қўзғалишни бошлаганлар.

«Аммо бизга «муаммо» ҳақидаги хабарлар мунтазам равишда келиб тушмоқда – ҳайдовчилар, «сариқ ишламаса» светофор бузилган деб ўйлашмоқда. Умид қиламизки, ушбу хабаримиз барча учун фойдали бўлиб, ҳайдовчиларнинг хавотирлари йўқолишига ва йўл ҳаракати хавфсизлиги учун янги тартибнинг афзал томонларига эътибор қаратишларига сабаб бўлади. Ҳайдовчиларнинг фикр ва кузатувларини кутиб қоламиз. Сизнингча, янги усул ўзини оқлайдими? Афзалликларини кўрдингизми?», дейилади ИИББ хабарида.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » «Сариқ ёнмаяпти». Тошкентда айрим светофорларнинг ишлаш тартиби ўзгарди