Фото: Craigslist
АҚШнинг Пенсильвания штатида ўтинда юришга мўлжалланган Dodge Dakota автомобили сотувга қўйилди. Газогенераторли қурилма анъанавий бензин дивигателини тўлдириб туради, шу сабабли машина оддий йўқилғида ҳам ҳаракатлана олади. Dodge эгаси ушбу ноодатий машина учун 3500 доллар сўрамоқда, деб хабар беради Motor'га таяниб Дарё.
Газ генераторли Dodge эгаси йирик шаҳарлардан узоқда яшайди, шу сабабли унда қаттиқ ёнилғи (ўтин)га нисбатан тақчиллик бўлмаган. Ўтинда ҳаракатланадиган мотор ёқилғи бакининг муқобил қўшимчасига айланган, чунки автомобилга 5,2 литрли V8 карбюратор двигатели ўрнатилган.
Dodge эгаси 100 километр масофа учун машина қанча ўтин ёқиши кераклиги ҳақида маълумот бермаган. Иккинчи жаҳон уруши вақтида газ генераторли совет юк машиналари 100 километрга 30-35 килограмм ўтин ёққан — замонавий автомобиль бундан 3-4 баробарга тежамкор бўлиши мумкин.
Фото: Craigslist
Фото: Craigslist
Мазкур Dodge Пенсильванияда 1995 йили ишлаб чиқарилган бошқа Dakota автомобилларидан фарқ қилмайди. У 25 йил давомида 158 минг километр масофа босган, техник муаммолари йўқ, кузов ҳолати яхши. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”