Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Бутун дунёда пандемиядан энг катта зарар кўрган тармоқлардан бири автомобилсозлик бўлмоқда. Бундай шароитда корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун, аввало, ички бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур.
Масалан, Ўзбекистонда эҳтиёт ва бутловчи қисмлар бозори 500 миллион долларни ташкил этади. Маҳаллий маҳсулотларнинг ундаги улуши – атиги 9 фоиз. «Ўзавтосаноат»га 2020 йил якунига қадар 300 турдаги импорт бутловчи қисмларни ўзлаштириб, хорижникидек сифатли ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.
Автомобильларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш, автокредит бераётган тижорат банкларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
«СамАвто» ва MAN заводларида махсус техникалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр тармоқда талаб кузатилаётган янги турларни ўзлаштириш яхши самара бериши таъкидланди.
Автосаноат маҳсулотлари экспортини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Ишлаб чиқаришдан тортиб, савдо ва сервис хизматигача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш орқали сифатни назорат қилиш, маҳсулотга ишончни ошириш, очиқ-ошкораликни таъминлаш муҳимлиги қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”