Фото: Motor
Ольденбургдаги ROSIER Classic Sterne компанияси 15 нусхада яратилган Limited Edition G 63 6х6 Brabus B63S-700 йўлтанламасларидан бирини сотувга қўйди. Солиқсиз ҳисоблаганда машина нархи 840 минг еврога баҳоланмоқда. Бу пулга иккита Rolls-Royce Cullinan харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.
Mercedes-Benz G 63 АМG 6х6’нинг завод вариантга 544 от кучига эга, етти поғонали автомат узатмалар қутиси билан бошқарилувчи 5,5 литрли V8 битурбомоторни тақдим этади. Машинанинг остки қисми ва йўл юзаси орасидаги оралиқ масофа 460 миллиметрни, кириш ва чиқиш бурчаклари жуда катта: мос равишда 52 ва 54. Бироқ бу ҳам йўлтанламаснинг лой ёки қорга ботиб қолишидан қутқара олмаган. Brabus янада такомиллашиб, двигатель қуввати 700 от кучига етган. Қайта ишланган олти ғилдиракли G 63 АМG 6х6 соатига юз километр тезликка 4,4 сонияда эриша олади.
Фото: Motor
Қуввати оширилган PowerXtra CGI ва янги турбокомпрессорлардан ташқари, G 63 АМG 6х6’нинг кузови Mystic White Bright рангига бўялган, салон элементлари ва деталлари янгиланган, қўшимча ёруғлик диод секциялари қўшилган, остидан ҳимоя пластиналари ўрин олган.
Фото: Motor
Фото: Motor
Фото: Motor “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”