18:24 / 27.04.2020
3 430

АҚШда механик узатмалар қутисига эга автомобилларга бўлган талаб кескин камайиб кетди

АҚШда механик узатмалар қутисига эга автомобилларга бўлган талаб кескин камайиб кетди
Фото: Motor
АҚШда сотилаётган янги автомобиллар статистикасига кўра, механик узатмалар қутисига эга моделлар секин-аста ўтмишга айланмоқда, деб хабар беради Motor.

CNBC маълумотларига кўра, 2006 йилда АҚШ бозорларидаги 47 фоиз автомобиллар механик узатмалар қутисига эга бўлган бўлса, орадан 10 йил ўтиб, уларнинг кўрсаткичи 27 фоизга тушиб кетган. Porsche ёки BMW каби брендлар айрим турдаги харидорлари учун ҳамон механик узатмалар қутисидан фойдаланаётган бўлса-да, кўплаб ишлаб чиқарувчилар учта тепкили автомобилларга бўлган талабнинг кескин камайгани сабаб бундан воз кечган.

2020 йилда АҚШда сотилаётган автомобилларнинг 12 фоизини механик узатмалар қутисига эга моделлар ташкил этган — бу 327 та янги моделнинг 41 донаси демак. Бунга олдинлар самарасиз ва тез ҳаракатга келмайди дея ҳисобланган автомат узатмалар қутисининг бугунги кунда автомобилнинг янада тезроқ ҳаракатланиши ва ёқилғи сарфини камайтириш йўлида анча «ақлли»га айлангани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ҳозирда автомат узатмалар қутиси кўплаб ҳайдовчилар учун жуда қулай ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » АҚШда механик узатмалар қутисига эга автомобилларга бўлган талаб кескин камайиб кетди