date
views 5 465

Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet машиналари сотилиши бошланди

Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet машиналари сотилиши бошланди
Фото: autostat.ru
UzAuto Motors” компанияси Қозоғистондаги ҳамкори “СарыаркаАвтоПром” билан биргаликда Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари сотилиши бошланганини эълон қилди. Автомобиллар “Keles Distribution” савдо тармоғи орқали сотилмоқда.

Компанияларнинг қўшма баёнотида айтилишича, биринчи босқичда Қозоғистондаги дилерлик тармоғига Chevrolet Malibu седани, Cobalt ва Nexia моделлари, Damas минивэни, Labo юк машинаси ва Trailblazer кроссовери етказилган. Яқин орада Қозоғистон бозорига Chevrolet Tracker кроссовери чиқарилади.

Таъкидланишича, дастлабки буюртмаларга кўра Қозоғистонда Damas ва Labo моделлари Chevrolet’нинг бошқа моделларига нисбатан етакчилик қилмоқда. Бу ушбу моделларнинг пандемия шароитида товарларни етказиш соҳасида тежамкор ва самарали автомобилларга эҳтиёж сезаётган кичик ва ўрта бизнес корхоналари орасида юқори талабгорлиги билан боғланган.

Chevrolet брендининг кўп моделлари имтиёзли автокредитлаш давлат дастури иштирокчиси ҳисобланади. Бу эса қозоғистонликларга Chevrolet автомобилларини қулай шартлар билан харид қилиш имконини беради.

Chevrolet автомобиллари “СарыаркаАвтоПром”нинг Қўстанайдаги заводида 28 мартдан ишлаб чиқарила бошланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Қозоғистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган Chevrolet машиналари сотилиши бошланди