Фото: Motor
Toyota компанияси япон бозори учун янгиланган Supra купесини тақдим этди. Storm Grey ноёб ранги остидаги махсус версиядан 27 дона ишлаб чиқарилади, бироқ уни ҳар ким ҳам сотиб ололмайди. Спорткар эгалари лотерея ёрдамида танлаб олинади, деб хабар беради Motor.
Янгиланган Toyota GR Supra кучайтирилган кузовга эга бўлган. Бироқ унинг асосий фарқи ўзидан олдинги версиядан кучлироқ двигателга эгалигида. Уч литрли мотор эндиликда 340 эмас, балки 387 от кучини беради. Агрегат саккиз поғонали автомат узатмалар қутиси билан бошқарилади. Модель 100 км/соат тезликка 4,1 сонияда чиқишга қодир.
Фото: Motor
Supra япон бозорида Horizon blue ранги остида, 19 дюймли қора дискалар, шунингдек, чарм ва алкантрадан ишланган салон ва қурилмалар панелига эга ҳолда тақдим этилади. Бу рангдаги машиналар 100 нусхада ишлаб чиқарилиб, тахминан 7,413 миллион иен (66,5 минг АҚШ доллари)дан сотувга чиқади.
Фото: Motor
Фото: Motor
Бундан ташқари, Японияда Storm Grey рангида ҳам янгиланган купе тақдим этилади. Мазкур рангга эга спорткар 27 нусхада яратилиб, унинг нархи 7,665 миллион иен (71,5 минг доллар)ни ташкил этади. Автомобилни харид қилиш учун онлайн ариза бериш керак. Шундан сўнг 27 дона спорткар лотерея шаклида ўйналади. Ғолибга Supra октябрь ойида топширилади.
Фото: Motor “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди