
Кадр: YouTube
Кўпчилик Tesla Model S электрокари энг зўр суперкарларни «дабдаласини» чиқаришига ўрганиб қолган. Бироқ Баҳрайндаги EKanoo Racing компаниясининг модификациялашган Porsche 911 Turbo S модели ўзининг барча серияли «акалари учун» қасос олишга қодир, деб хабар беради CARakoom.
Стандарт жиҳозлари билан 911 Turbo S дунёдаги энг тезкор автомобиллардан бири ҳисобланади, бироқ EKanoo Racing томонидан киритилган ўзгартиришлар уни мутлақо енгилмасга айлантирган.
Ёрқин кўк рангли Porsche ўтказилган синов вақтида 60 миль/соат тезликка (96 км/соат) 1,87 сонияда, кейинроқ 130 миль/соат тезликка (209 км/соат) 5,31 сонияда эришган.
Автомобиль соатига 100 километр тезликка 5 сонияда чиқа олса, у жуда тезкор ҳисобланади. Аммо Porsche буни икки баробар камроқ вақт ичида уддалаган. Синов вақтида автомобиль чорак милни финишдаги 169,37 миль/соат тезлиги билан (273 км/соат) 8,443 сонияда босиб ўтган.
Мазкур Porsche 911 Turbo S анча йиллардан буён Баҳрайнда пойгаларда ES1XXX номи остида қатнашиб келади. Суперкар двигатели Туркиянинг Esmotor компанияси томонидан қайта ишланган бўлиб, 1073 от кучи ва 1393 Нм айланувчи моментга эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар