Фото: Carlex Design
Польшанинг Carlex Design тюнинг-ательеси Ford Ranger пикапининг «тажовузкор» модификациясини тақдим этди. Мутахассислар моделнинг ташқи кўриниши буткул ўзгартириб юборган ва салонини ҳашаматли қилиб безаган, деб хабар беради Motor.
Тюнерлар лойиҳа учун тўртинчи авлод Ford Ranger пикапидан фойдаланиб, уни қора рангга бўяган ва ателье логотипини ёпиштирган. Мутахассислар автомобилдаги радиатор панжарасини алмаштирган, янги олд бампер қўйган, шунингдек, картер ҳимоясини кучайтирган.
Фото: Carlex Design
Пикапга улкан кенгайтирувчи аркалар ва йўлтанламас резиналарига эга янги қора ғилдирак дискалари ўрнатилган. Бундан ташқари, автомобилда бошқарилувчи «подвеска», кузов орқа қисмида фаркоп (тиркама тортишга мўлжалланган), шунингдек, трубадан ишланган оёқ қўйгичлар пайдо бўлган.
Фото: Carlex Design
Модификацияга учраган пикапнинг салони ҳам ўзгарган. Тюнерлар ўриндиқларни тўлиқ қайта тикиб, уларнинг марказий қисмига кумуш рангда ателье номини туширган, шунингдек, ўриндиқларнинг пастки қисми узайтирилган. Модификация нархи маълум қилинмаган, бироқ тюнерларнинг сўзларига кўра, эндиликда ушбу машинада ҳаракатланиш ҳам ҳайдовчи, ҳам йўловчига қулайлик туғдиради.
Фото: Carlex Design
Фото: Carlex Design
Фото: Carlex Design “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди