date
views 2 962

Hyundai биринчи электро миниавтобусни тақдим этди

Hyundai биринчи электро миниавтобусни тақдим этди
Фото: Hyundai
Жанубий Кореянинг Hyundai компанияси County Electric номли илк электро миниавтобусни тақдим этди, деб хабар беради Electrek.
Янги миниавтобус бир марта қувватланиш орқали 250 километр масофа босишга қодир. Автомобильга 128 кВт/соатли литий-ион-полимерли аккумулятор ўрнатилган.

County Electric узунлиги 7,7 метрга тенг бўлиб, унинг ичига 15 нафардан 33 нафаргача йўловчи сиғиши мумкин.

Фото: Hyundai
Компаниянинг таъкидлашича, миниавтобус йўловчилар ва атроф-муҳит учун максимал даражада хавфсиз ҳисобланади.
Апрель ойининг охирларида Hyundai ноодатий шоу-карлар сериясини ишлаб чиқаришни бошлаши тўғрисида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Hyundai биринчи электро миниавтобусни тақдим этди