11:15 / 05.07.2020
1 883

Дунёдаги энг кучли кроссовер номи маълум бўлди (фото, видео)

Дунёдаги энг кучли кроссовер номи маълум бўлди (фото, видео)
Фото: Dodge
Dodge компанияси дунёдаги энг кучли кроссовер дея талқин қилинаётган Dodge Durango SRT Hellcat автомобилини тақдим этди, деб ёзади Motor1.

Янги моделга 720 от кучи ва 875 Нм айланувчи моментга эга 6,2 литрли Hemi V8 мотори ўрнатилган бўлиб, у саккиз поғонали автомат узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади. Таққослаш учун, Porsche Cayenne Turbo S гибриди 680 от кучини тақдим этишга қодир. Hellcat соатига 100 километр тезликка 3,5 сонияда эришади, максимал тезлиги 290 км/соатга тенг.

Кроссоверга мослашувчан амортизаторлар ўрнатилган. Hellcat тўлиқ узатмали бўлиб, 3950 килограммгача бўлган юкни торта олади.

Фото: Dodge
Шунингдек, янгиланган модель «тажовузкор» кўринишга эга. У нозик қиррали радиатор панжараси, янги бамперлар ва ингичка LED-фаралар ўрнатилган.

Dodge Durango SRT Hellcat салонида тачскринга эга янги 8,4 ёки 10,1 дюймли Uconnect 5 медиатизими пайдо бўлган. Модель икки ёки уч қаторли ўриндиқли версияда тақдим этилади.

Dodge Durango SRT Hellcat Америка бозорларида 2021 йилнинг бошида пайдо бўлади.

Фото: Dodge

Фото: Dodge

Фото: Dodge

Фото: Dodge
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)