19:09 / 10.07.2020
2 527

Америкалик талабалар қайта ишланадиган материаллардан спорткар яратди (видео)

Америкалик талабалар қайта ишланадиган материаллардан спорткар яратди (видео)
Genius Garagi устахонаси дизайнери ва автомобиль муҳандиси Кейси Путч бошчилигидаги америкалик талабалар қайта ишланадиган материаллардан қўлда йиғилган Omega Car номли концепткарни тақдим этди, деб хабар беради Motor.

Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, капотида 1 сони шаклидаги тешикка эга ғалати спорткар бир қатор афзалликларга эга. Жумладан, аэродинамик кўрсаткичлари юқори, тайёрлаш арзонга тушади ва тежамкор. Путч ўзининг мақсади 100 километр йўлга 2,35 литр ёқилғи сарфига эришиш эканлигини таъкидлаган.

Бундан ташқари, муҳандислар Volkswagen Beetle’га тегишли икки литрли TDI дизель двигателини такомиллаштиришни режалаштирмоқда. Шундан сўнг, машина соатига 60 мил тезликка (97 км/соат) тўрт сониядан камроқ вақт ичида эришади. Агарда бу амалга ошса, концепт расман Путчга тегишли 1997 йилда яратилган 450 от кучига эга V10 двигатели ўрнатилган Dodge Viper’дан тезкорроқ машинага айланади.

Синов жараёнлари якунлангач, жамоа двигателни экологиклигини ошириш ва атроф-муҳитга чиқадиган карбонат ангидрид газининг миқдорини камайтириш ниятида. Шундан кейин Omega Car’нинг мустаҳкамлигини синаш мақсадида у АҚШ бўйлаб саёҳатга отланади.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Америкалик талабалар қайта ишланадиган материаллардан спорткар яратди (видео)