09:23 / 21.07.2020
3 105

Ноteкис йўлда ҳам ҳаракатланишга қодир Cadillac Escalade лимузини (фото, видео)

Ноteкис йўлда ҳам ҳаракатланишга қодир Cadillac Escalade лимузини (фото, видео)
Кўпчилик шаҳар кўчаларида Американинг Hummer ёки Cadillac йўлтанламасларидан яратилган лимузинларни кўрган бўлса керак. Аммо ҳаммага ҳам лимузинларнинг асфальт бўлмаган йўллардаги ҳаракатини кўриш насиб этмаган. Carakoom лойли йўлларда ҳам бемалол ҳаракатлана оладиган лимузинга оид видео билан бўлишди.

Ичида бар ва 15 кишига мўлжалланган диванга эга Cadillac Escalade’нинг оғирлиги қарийб 4 тоннага яқин. Шу билан бирга, у асфальт бўлмаган йўлларда ёрдамга муҳтождек кўринмайди.

Катта тезликда тўртта ғилдираги билан ҳаракатланаётган лимузиннинг оддий ўрмон кўлмагидан ўтиши ҳам жуда ваҳимали кўринади.

Катта оғирлик — бу асфальтсиз йўлда ҳаракатланадиган лимузиннинг ягона муаммоси эмас. Унга ҳатто яхши «тишли» ғилдираклар ҳам етмайди, чунки ғилдираклар базасининг узунлиги сабаб оддий чуқурликларга ҳам тиқилиб қолиши мумкин.

Шунингдек, лимузинларнинг узайтирилган рамаси ҳам у қадар бардошли эмаслигини унутмаслик керак. Бу диагонал босимлар ва зарбалар унинг геометриклигига таъсир кўрсатиши ва кўп маблағ сарфланадиган таъмирлаш ишларига олиб келиши мумкин.

Видеодаги Cadillac Escalade лимузини йўлнинг бир қисмини юк машинасига уланган трос ёрдамида босиб ўтган, шунга қарамай у нотекис йўлларда ҳам мутлақо фойдасиз эмаслигини намойиш этган. Охир-оқибат машина кузовида барибир айрим шикастлар пайдо бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Ноteкис йўлда ҳам ҳаракатланишга қодир Cadillac Escalade лимузини (фото, видео)