
Давлат статистика қўмитаси январь-июнь ойларида Ўзбекистонга импорт қилинган машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, аниқ соҳалар учун махсус мўлжалланган машиналарга 916 млн доллар сарфланган. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари учун 467,6 млн доллар тўланган.
Шунингдек, автомобиллар, асосан йўловчиларни ташиш учун мўлжалланган автоуловлар (10 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан ташқари) 239,1 млн долларга тушган. Саноат учун махсус бўлмаган машиналар ва уларнинг деталларига 759,8 млн доллар сарфланган.
Электр алоқаси, овозни ёзиш ва эшиттириш аппаратуралари ва ускуналарига 282,2 млн доллар кетган бўлса, электр машиналари, аппаратлар, асбоблар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари 310,9 млн долларга тушган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар