13:33 / 01.08.2020
1 180

Роналду 8 млн еврога Bugatti Centodieci сотиб олди (фото)

Роналду 8 млн еврога Bugatti Centodieci сотиб олди (фото)
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду янги машина сотиб олди.
Tuttosport хабарига кўра, португалиялик футболчи 8 миллион еврога Bugatti Centodieci сотиб олган.

Фото: Bugatti Centodieci
Bugatti Centodieci чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган. Француз компанияси ушбу машиналарнинг атиги 10 тасини бренднинг 110 йиллигига бағишлаб ишлаб чиқаради.

Фото: Bugatti Centodieci
Автомобилнинг максимал тезлиги соатига 380 километрга тенг. У 2,4 сонияда тезлигини 100 км/соатгача кўтариши мумкин.
Таъкидланишича, Роналду ушбу автомашинани «Ювентус»нинг А Сериядаги ғалабаси шарафига сотиб олган, бироқ у машинани 2021 йилда олади.

Аввалроқ Роналду жамоасининг А Сериядаги ғалабасидан сўнг 6 миллион еврога яхта сотиб олгани ҳақида хабар берилганди.
Роналду Италия чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумида 33 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг Турин клуби шартномаси 2022 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)