12:24 / 29.08.2020
1 172

«Форсаж»нинг ҳали экран юзини кўрмаган қисмида суратга тушган Ford Mustang Mach 1 сотувга қўйилди

«Форсаж»нинг ҳали экран юзини кўрмаган қисмида суратга тушган Ford Mustang Mach 1 сотувга қўйилди
Фото: eBay
eBay онлайн майдончасида «янги автомобиль ҳолатига қадар» реставрация қилинган 1971 йилги Ford Mustang Mach 1 сотувга қўйилгани тўғрисида эълон пайдо бўлди. Эълон муаллифининг таъкидлашича, мазкур нусха «Хоббс ва Шоу» ҳамда ҳали экранларга чиқмаган «Форсаж-9» фильмларида суратга тушган. Машина 75 минг долларга баҳоланмоқда, бироқ савдолар ҳозирча якунлангани йўқ ва унинг нархи кўтарилиши мумкин, деб хабар беради Motor.

Эълондан билиш мумкинки, Ford Mustang Mach 1 яқинда реставрациядан чиққан (таъмирдан буён 2,5 минг километр йўл босган). Таъкидлаш керакки, машинани қайта тиклашда фақат оригинал деталлардан фойдаланилган. Маслкар учун Drag Pack пакети таклиф этилган, автомобилни 335 от кучига эга 7,0 литрли Cobra Jet двигатели ҳаракатга келтиради.

Фото: eBay
Машина кузови тилларанг Light Pewter билан бўялган, ён қисмида қора чизиқлар мавжуд, салони эса қора ва қизил рангли чарм билан қопланган.

Голливуд блокбастерларига келадиган бўлсак, суратга олиш майдончасида Ford Mustang Mach 1 статик роль ижро этган, яъни трюклар ва автомобиль пойгаларида қатнашмаган. Савдолар якунланишига бир суткадан кўпроқ вақт қолди.

Фото: eBay

Фото: eBay
Аввалроқ «Форсаж»нинг марҳум юлдузига тегишли BMW янги M8 Competition нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)