18:30 / 01.09.2020
1 558

Россиялик блогерлар «Жигули»га «ЗИЛ-130» двигатели ўрнатиш лойиҳасини якунига етказди (видео)

Россиялик блогерлар «Жигули»га «ЗИЛ-130» двигатели ўрнатиш лойиҳасини якунига етказди (видео)
Кадр: YouTube
2019 йилда YouTube’даги «Гараж 54» канали видеоблогерлари эски «ВАЗ-2106»га «ЗИЛ-130» юк машинасининг двигателини ўрнатган эди. «ЖигаЗИЛ» номини олган лойиҳа жорий йилда якунига етди, деб ёзади CARakoom.

Юк машинасининг мотори шу қадар катта бўлганидан енгил машина капоти остидан зўрға жой олган. Олд томоннинг бир қисмини кесишга, ҳайдовчи ўриндиғини орқароққа суришга тўғри келган. Қўшимча қувват учун двигатель турбирланган.

Автомобиль бемалол ҳаракатлана олган (тез бўлмаса ҳам), бироқ унинг ташқи кўриниши у қадар чиройли чиқмаган. Орадан бир йил ўтгач, блогерлар ўзининг эски лойиҳасига қайтиб, машина экстерери билан шуғулланишга қарор қилган.

Бунинг учун қўлбола панжарали «обвес» ва бурчакли кенгайтирилган ғилдирак аркалари ясалган. Бироқ эътибор тортадиган жиҳати «ЗИЛ» двигателини юқори қисмидан ёпиб турган улкан капот.

Кадр: YouTube
«Обвес» тайёр бўлгач, автомобиль бўяш учун юборилиб, унинг кузовига сариқ график элемент ва ёзувли қора «Raptor» сепилган. Натижада кутилганидан ҳам аъло машина пайдо бўлган.

Шундан сўнг автомобиль эвакуаторга ортилиб, одамлар реакциясини кўриш учун яқин атрофдаги савдо марказига олиб борилган.

Кадр: YouTube
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)