07:34 / 04.09.2020
2 452

Хитойнинг тутқич ва қулфларсиз электрон тарзда очилувчи олти эшикли HiPhi Х кроссовери ҳақида

Хитойнинг тутқич ва қулфларсиз электрон тарзда очилувчи олти эшикли HiPhi Х кроссовери ҳақида
Фото: Motor
HiPhi Х электрокроссовери устида олиб борилаётган ишларнинг сўнгги босқичи бошланди ва Human Horizons компанияси унинг ўзига хос жиҳати ҳақида маълумот беришга қарор қилди. Гап анъанавий тутқичлар ҳамда механик қулфларга эга бўлмаган эшикларни очувчи NT Door тизими ҳақида кетмоқда — улар ўрнини электроника эгаллаган, деб хабар беради Motor.

Йўлтанламас прототипи 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, дастлаб HiPhi 1 деб аталган. Унга 96 киловатт/соатли аккумулятор ва ҳар бирининг қуввати 268 от кучига тенг иккита электромотор ўрнатилган. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, электромобил жойидан қўзғалиб, 3,6 сония ичида соатига 100 километр тезликка эриша олади. Бир марта қувватланиш орқали эса 644 километр масофа босишга қодир. Модель биринчи бор тақдим этилган кўринишидан деярли фарқ қилмайди, фақат бир марта қувватланиш орқали босиб ўтиладиган масофа 610 километрни ҳамда 100 км/соатга эришиш учун керак бўладиган вақт 3,9 сонияни ташкил этарди.

HiPhi Х учинчи даражали автопилот, ёруғлик индикацияга эга дастурланувчи матрицали оптика, Human Oriented Architecture (HOA) платформа дастурига эга бўлади, шунингдек, у 5G-V2X стандартини қўллаб-қувватлайди ва NT Door эшиклари тўлиқ электрон тарзда очилади. Автомобилнинг барча олтита эшиги алоҳида модул ёрдамида бошқарилади, уларни эса махсус тугмани босиш орқали очиш мумкин. Очиш-ёпиш вариантлари: «ақлли» калит, юзни таниш, смартфонда ёки махсус иловадаги виртуал ID.

Бундан ташқари, HiPhi Х олти турдаги тўхтатиш ва тушириш сценарийларини таклиф этади, 360 даража атрофни кузатувчи яқинлашиш датчиги эса эшикни қайси бурчак остида хавфсиз очиш мумкинлигини кўрсатади. Электроника қисм «ҳаво орқали» янгиланади. Кроссоверни ишлаб чиқариш шу йил охиридан, савдолар эса 2021 йилдан бошланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Хитойнинг тутқич ва қулфларсиз электрон тарзда очилувчи олти эшикли HiPhi Х кроссовери ҳақида