17:45 / 05.09.2020
1 757

Германиялик мутахассислар «бузилмайдиган» автомобилларни аниқлашди

Германиялик мутахассислар «бузилмайдиган» автомобилларни аниқлашди
Фото: «Yandex.com»
Германиянинг «Technische Ueberwachungsverein» ташкилоти экспертлари деярли ҳеч қачон бузилмайдиган ишончли машиналар рейтингини тузиб чиқишди. Бунинг учун улар 3 йилдан 11 йилгача бўлган машиналарни танлаб олишди.

Сўнг автомобилларни ёшга оид тоифаларга ажратиб чиқишди. Бунда уларнинг қанчалик кўп сервис марказларга мурожаат қилиши ҳисобга олинган.

Буни қарангки, уч йиллик машиналар тоифасида Porsche 911, Mercedes-Benz GLC 92, Mercedes-Benz SLC ва SLK, шунингдек, Mercedes – B-Class камроқ бузилар экан. Mazda CX-3 ва Mercedes A-Class, C-Class каби машиналар ҳам шу тоифага киритилган.

Беш йиллик машиналар орасида энг «бузилмайдигани» Audi TT, Porsche 911, Opel Mokka, Mercedes-Benz B-синфи ва Mercedes SLK ҳамда Mitsubishi ASX ва Audi Q5 экан. Етти йиллик машиналар орасида Audi TT, Porsche 911 ва Mercedes SLK энг чидамли машиналар деб тан олинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)