18:47 / 11.09.2020
943

Италияликлар Chevrolet Corvette’ни 715 от кучига эга гиперкарга айлантирди (фото)

Италияликлар Chevrolet Corvette’ни 715 от кучига эга гиперкарга айлантирди (фото)
Фото: Autoevolution
Италияда Ares Design ательеси Ares B моделини тақдим этди. Унинг асосини кузови тюнерлар томонидан қайта ишланган саккизинчи авлод Chevrolet Corvette Stingray ташкил этади, деб хабар беради Motor.

Моденадаги Ares Design ательеси Legends Reborn лойҳаси билан танилган бўлиб, усталар унинг доирасида замонавий автомобилларнинг юриш қисмидан фойдаланиб, классик моделларни «қайта тирилтиради». Lamborghini Huracan базасидаги Panther ProgettoUno лойиҳанинг биринчи моделига айланган.

Фото: Autoevolution
Бироқ Ares S бошқа бир автомобилга тақлид эмас, балки Lotus ёки Koenigsegg гиперкарларини ёдга солувчи карбон кузовли оргинал купега айланган. Модель олд кабина, бўртиб чиққан ғилдирак аркалари, углепластик дискалари, сариқ тормоз суппортлари ва Michelin шиналари билан жиҳозланган.

Фото: Autoevolution
Техник қисмини эса бироз ўзгартирилган Corvette C8 автомобилиники ташкил этади. Ares S 715 от кучига эга 6,2 литрли V8 двигатели ёрдамида ҳаракатга келади.

Италиялик усталар икки йил ичида 24 та Corvette’ни гиперкарга «айлантириш»ни режалаштирмоқда. Автомобилнинг ҳар бир нусхаси 500 минг евро туради. Таққослаш учун, оддий Stingray нархи ўн баробар арзон — 58,9 минг доллар.

Фото: Autoevolution

Фото: Autoevolution

Фото: Autoevolution
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)