15:18 / 17.09.2020
2 947

Август ойида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди

Август ойида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди
Август ойида 7301 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган, деб ёзмоқда кун.уз нашри.

Ўзбекистонда 8 ойда жами 52 202 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди. Бунда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 44,9 фоиз ўсиш суръати кузатилди.

Август ойида 7301 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 82 тага кўп.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 52 202 дона Cobalt (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 44,9 фоиз), 46 904 дона Nexia T-250 (3,6 фоиз), 35 150 дона Lacetti-Gentra (27,9 фоиз), 35 322 дона Damas (10,2 фоиз), 18 275 дона Spark (28,6 фоиз) ҳамда 5 327 дона Labo (5,7 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Август ойида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди