2 895
Россиянинг ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллари бошқа машиналар каби оддий йўлларда синовдан ўтказилади
Фото: «НАМИ» федерал давлат унитар корхонаси
Россиянинг «Глонасс» нотижорий ташкилоти вакиллари ҳайдовчисиз бошқариладиган маҳаллий тизимнинг янги синовлари бошланганини маълум қилди. Декабрь ойидан Москва вилоятидаги йўлларда бир нечта ишлаб чиқарувчиларнинг машиналарига ўрнатилган автоном қурилмалар реал транспортлар оқимида синовдан ўтказилади, деб хабар беради Motor.
Ҳайдовчисиз бошқариладиган тизимнинг тест жараёнларида Россиядаги олтита ишлаб чиқарувчи иштирок этади. Синовлар вақтида камералар, радарлар, лидарлар ва бошқа ихтирочи-компанияларининг қурилмаларидан узатиладиган маълумотларни қайта ишлаш жараёнини кузатиш режалаштирилмоқда. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларга ягона регламент бўйича маълумот алмашиши имконини берадиган техник стандартни яратишдан иборат.
Синовлар 2020 йилнинг декабрида Москва вилояти йўлларида ўтказилади. Мутахассислар автоном технологияни машиналар оқимида текшириб кўради. Таъкидланишича, тўлақонли автоном автомобилларни жорий этилишига ҳали анча вақт бор. Экспертларнинг сўзларига кўра, Россияда ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобиллардан фойдаланишнинг ҳозирча имкони йўқ. Чунки мамлакатда махсус йўл инфратузилмаси шаклланмаган, шунингдек, бу каби машиналарнинг умумий фойдаланишдаги йўлларда мустақил ҳаракатлана олишини таъминлайдиган ҳуқуқий база мавжуд эмас.
Амалдаги қонунчиликка кўра, автоном автомобилларни Россияда фақатгина рулда ҳайдовчи ўтирган ҳолда ва 13 та вилоятда, жумладан, Москва ва Санкт-Петербургда синовдан ўтказиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”