12:11 / 10.12.2020
5 010

Aвтомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди

Aвтомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди, дея хабар қилмоқда Norma.

Низомда қуйидагилар белгиланган:
  • автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартириш билан боғлиқ фаолиятни бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарномани тақдим этиш тартиби;
  • автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби;
  • автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга ва (ёки) автомототранспорт воситаси конструкциясини ва (ёки) унинг қисмини ўзгартиришга рухсат этувчи талаблар ва шартлар.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилади.

Мазкур қарор кучга киргач, Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаси конструкциясининг ва (ёки) унинг қисмининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида гувоҳнома ва автомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ҳужжат 2021 йил 1 январда кучга киради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Aвтомототранспорт воситасини қайта жиҳозлашга рухсатнома бериш тартиби ўзгартирилди