Вазирлар Маҳкамасининг «Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини онлайн кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қарор билан автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатномани онлайн тарзда бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланади. Қарорга кўра:
- 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш фақат онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади;
- «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга мувофиқ автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини олиш учун ЯИДXП орқали мурожаат этганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90 фоиз миқдорида тўланади.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар:
- автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш жараёнининг тўлиқ автоматлаштирилишини;
- автотранспорт воситаларининг ойналарининг тусини ўзгартирганлик учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати ЯИДXП орқали кўрсатилишини таъминлаш учун зарур бўлган ахборот тизимларининг ўзаро интеграция қилинишини;
- ушбу қарор билан тасдиқланаётган маъмурий регламент бўйича давлат хизмати ЯИДXП орқали жорий этилишини;
- давлат хизматини кўрсатилганлиги учун тўланган тўловлар Давлат божлари ва йиғимлар суммаси ҳисобини юритувчи Ягона биллинг тизими орқали электрон тарзда амалга оширилишини таъминлайди;
- ЯИДXПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этади.
Қарорда келтирилишича, автотранспорт воситаси орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 сантиметрдан кўп бўлмаган полоса шаклида, ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
Қайд этилишича, рухсатнома бир йилдан кам бўлмаган муддатга берилади. Рухсатнома ариза берувчининг ихтиёрига кўра бир йилдан кўп муддатга ҳам берилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди