11:24 / 16.12.2020
3 730

1 январдан кундузги чироқларни ёқмай ҳаракатланиш жаримага сабаб бўлади

1 январдан кундузги чироқларни ёқмай ҳаракатланиш жаримага сабаб бўлади
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги қарори билан, Йўл ҳаракати қоидаларининг 138-бандига ўзгартириш киритилиб, куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситаларининг яқинни ёритувчи чироқларини ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланиши кераклиги белгиланган эди.

Ўша вақтда жамоатчиликда пайдо бўлган кескин норозиликлар ҳисобга олиниб, мажбурий қоиданинг амал қилиши 2021 йил 1 январга қадар тўхтатиб турилган эди.

Яъни ушбу талаб автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланмаган автомототранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланганди.

Бундан ташқари, мазкур қарор билан:
  • 2020 йил 1 январдан мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча автомототранспорт воситалари ички бозорга ишлаб чиқарувчи томонидан автоматик ёниб турувчи кундузги сигнал чироқлари билан жиҳозланган ҳолда чиқарилиши;
  • Республикага чет элдан импорт қилинадиган автомототранспорт воситаларининг автоматик ёнадиган чироқлари бўлмаса, мамлакат ичкарисига олиб кирилишига рухсат берилмаслиги каби чоралар белгиланган.

2021 йилнинг 1 январидан бошлаб, сутканинг ҳар қандай вақтида яқинни ёритувчи чироқлар ёки кундузги сигнал чироқларини ёқиб ҳаракатланмаган ҳайдовчилар жаримага тортилади.

МЖтКнинг 128-моддасига кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда 111 500 сўм, бир йил ичида такрор содир этилса 223 минг сўм, бир йил ичида 3-марта содир этилса 669 минг сўм жарима солинади. 1 йил ичида 3 мартадан кўп содир этилганда ҳайдовчи 892 минг сўм жарима ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан 6 ойга маҳрум этиш билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 1 январдан кундузги чироқларни ёқмай ҳаракатланиш жаримага сабаб бўлади