Фото: Economic Daily News
Тайваннинг Economic Daily News сайти Apple 2021 йилнинг сентябрига бориб ўзининг биринчи автомобилини тақдим этишни режалаштираётганини маълум қилди. Журналистлар бу ҳақда кимлиги сир қолишини сўраган етказиб берувчиларга таяниб хабар берган.
Ҳисоботда айтилишича, Apple 2021 йилнинг иккинчи чорагида эҳтиёт қисмларнинг етказиб берилиши ҳажмини ошириш бўйича келишувга эришган. Шунингдек, компания Калифорния йўлларида ўнлаб прототиплар «махфий режимда» синовдан ўтказаётгани ҳақида сўз боради.
Apple Car — бу автомобиль лойиҳасининг шартли номи бўлиб, компания унинг устида узоқ йиллардан бери иш олиб бормоқда. Буни исботловчи қатор фактлар мавжуд: компания бунга қадар автомобиль ишлаб чиқариш соҳасида фаолият кўрсатган кўплаб топ-менежерларни ишга ёллаган, шунингдек, йўлларда Project Titan кодли номи остида автопилотни синовдан ўтказаётган машиналар пайқалган.
Going to need more than 140 characters to go over ?'s Project Titan. I call it "The Thing" pic.twitter.com/sLDJd7iYSa
— MacCallister Higgins (@macjshiggins) October 17, 2017
Компания автопилотни синовдан ўтказиш бўйича рухсатномани 2017 йилда қўлга киритган. Компания ўз автомобилини яратишга тайёрланаётгани тўғрисидаги миш-мишлар камида 5 йил олдин тарқалишни бошлаган. Хусусан, 2015 йили Apple 2019 йилгача ўз электромобилини тақдим этиши тўғрисида хабар берилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди