17:46 / 04.01.2021
3 199

600 млн. сўмлик чиройли рақам кўчадаги машинага тақилгани бўйича изоҳ берилди

600 млн. сўмлик чиройли рақам кўчадаги машинага тақилгани бўйича изоҳ берилди
Самарқанд вилоятидаги онлайн аукционда савдога қўйилган қимматбаҳо авторақам аллақачон Самарқанд шаҳри кўчаларида ҳаракатланаётган автомобиллардан бирига тақилгани акс этган сурат тарқалди. Ижтимоий тармоқдаги яна бир видеода эса бошқа бир автомобилда худди шу авторақам (30 Z777ZZ) борлигини кўриш мумкин.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати бу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу давлат рақам белгиси вилоят ИИБ ЙҲХБ ихтиёрида сақланмоқда.

«Самарқанд кўчаларида тақиб юрилган «Malibu» русумли машинадаги рақам фотошоп дастури орқали қўйилган. Ушбу рақам аукцион орқали сотиб олган фуқарога тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бу каби ҳақиқатга яқин бўлмаган хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз
», дейилади вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарида.

Шунингдек, кейинроқ тарқалган иккинчи видео юзасидан изоҳ берилган.

«Ушбу рақам оқ рангли «Malibu» автомашинасига қўлбола ясаб ўрнатилганлиги акс этган видео ҳам тарқалди. Ҳозирда ушбу ҳайдовчини аниқлаш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Айни дақиқаларда 30 Z777ZZ давлат рақами учун онлайн аукцион давом этмоқда ва бу рақамнинг нархи 596 млн сўмга етган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » 600 млн. сўмлик чиройли рақам кўчадаги машинага тақилгани бўйича изоҳ берилди