23:56 / 09.01.2021
6 316

Жиззахда чиқариладиган автомобиллар модели маълум бўлди

Жиззахда чиқариладиган автомобиллар модели маълум бўлди
Фото: Жиззах ҳокимлиги ахборот хизмати
Жиззахда Хитойнинг йирик «DONG FENG» ва «CHANGAN» автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер «DONG FENG» ва «New Star Truck» автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда деб ёзади "Хабар" нашри.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.

Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган. Айни пайтда завод ҳудудида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Жиззахда чиқариладиган автомобиллар модели маълум бўлди