23:50 / 16.01.2021
2 872

Россияда пломбалари олинмаган 26 йиллик «Жигули» янги BMW Х3 нархида сотувга қўйилди (фото)

Россияда пломбалари олинмаган 26 йиллик «Жигули» янги BMW Х3 нархида сотувга қўйилди (фото)
Фото: «Auto.ru»
Тольяттида 1995 йилда ишлаб чиқарилган «ВАЗ-2106» 4 миллион рубль (54 минг доллар) қийматида сотувга қўйилди. Машинанинг бу қадар қимматлиги ҳайдовчи эшиги ва машина капотидан ташқари, барча завод пломбалари сақланиб қолгани билан изоҳланмоқда, деб хабар беради Motor.

Эълон қилинган суратлардан кўриш мумкинки, «ВАЗ-2106» идеал ҳолатда сақланган. Сотувга қўйилган 26 йиллик автомобиль худди янги нусхадек кўринишда. Ён ойналари, учта эшиги, шунингдек, юкхонаси ва радиатор панжарасидаги завод пломбаси ҳалигача олинмаган. Ўтган давр мобайнида машинанинг фақат ҳайдовчига мўлжалланган эшиги ва капоти очилган холос.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»
Автомобиль эгасининг сўзларига кўра, машина салони сотувга тайёрланмаган, конвейерда 12 километр йўл босган ҳолда харид қилинган. Сақлаш жойигача «Жигули» автовазда олиб келинган. Машинанинг мотор бўлмаси ҳам ажойиб ҳолатда. Чорак аср давомида «ВАЗ-2106» ҳисобга қўйилмаган ва унга бир киши эгалик қилган.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»
Айни вақтда машина эгаси «вақт капсуласи»ни 4 миллион рублга сотишга тайёр. Бу пулга Россияда янги BMW Х3 харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Россияда 63 йиллик «ГАЗ-12 ЗИМ» янги BMW Х3 нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)