13:50 / 17.01.2021
1 451

Ишлайдиган «подвеска»га эга ёғочдан ясалган Ford Mustang нусхаси сотувга қўйилди (видео)

Ишлайдиган «подвеска»га эга ёғочдан ясалган Ford Mustang нусхаси сотувга қўйилди (видео)
Кадр: YouTube
YouTube’даги Woodworking Art каналининг ветнамлик блогери 1967 йилда ишлаб чиқарилган Ford Mustang GT500 моделининг ёғоч бўлагидан ясалган аниқ нусхаси тасвирланган видеони жойлаштирди.

Вьетнамлик мутахассис ўз ишида сарв дарахти оиласига кирувчи фокиэниядан фойдаланган. Ford Mustang GТ500 1:10 масштабида ишланган. Машина нусхасини яратишда уста оддий болға ва қирқичлардан фойдаланган бўлиб, бунга 30 кун сарфлаган.

Натижада эркак Mustang’нинг нафақат оддий ёғоч нусхасини, балки очиладиган эшиклар, капот ва юкхонага, шунингдек, ишлайдиган «подвеска» ва буриладиган ғилдиракларга эга моделни яратган. Уста ушбу моделни сотувга қўйган. Ёғочдан ишланган Ford Mustang нархи ҳозирча эълон қилинмаган, бироқ аввалроқ у Ford Raptor йўлтанламаси учун 2 минг доллар сўраган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)