18:00 / 04.02.2021
1 144

Жастин Бибернинг «сузувчи» Rolls-Royce’си (фото, видео)

Жастин Бибернинг «сузувчи» Rolls-Royce’си (фото, видео)
Фото: YouTube / @Effspot
Канадалик қўшиқчи Жастин Бибер кўплаб юлдузлар каби экстравагант автомобилларга бўлган қизиши билан танилган. Унинг сўнгги хариди Rolls-Royce Wraith бўлиб, Американинг West Coast Customs ательеси усталари уни деярли таниб бўлмайдиган даражада ўзгартириб юборган. Натижада тюнингдан сўнг, люкс купе нархи 25 миллион долларга чиқиб кетган, деб хабар беради Motor.

Бибер ҳайдаган ноодатий машиналар қаторидан бунга қадар кенг Ferrari 458 Italia, пушти Lamborghini Urus ва тўлиқ хромланган кузовли Fisker Karma ўрин олган. 26 ёшли қўшиқчи учун яратилган Wraith худди концепт-кар кўринишида — хусусан, 2016 йилги 103EХ’га ўхшайди.

Фото: YouTube / @Effspot

Rolls-Royce Wraith ғилдираклари шоу-карники каби кувоз панеллари билан қопланган, дискалар эса устки деталь билан қопланган. Бошқариш маконини ҳосил қилиш учун тюнерлар кузовни кенгайтирган — натижада купе ер устида «сузаётгандек» кўриниш олган. Бундан ташқари, West Coast Customs ҳаво айланувчи панжаралар ва бамерни ўзгартириб, моделнинг олд қисмини «таниб бўлмас» ҳолатга келтирган, шунингдек, қўшимча бурмалар «ўстирилган» ва Maserati услубидаги учбурчак фонарлар ўрнатилган.

Фото: YouTube / @Effspot
YouTube’даги @Effspot канали муаллифи тасодифан Лос-Анжелес йўлларида ушбу машинани ҳайдаб кетаётган Биберни учратиб қолган. Шу билан бирга, блогернинг ўзи «босодзоку» услубида тюнинг қилинган Nissan’да ҳаракатланаётган бўлган. Блогернинг таъкидлашича, иккала ҳайдовчи ҳам бир-бирининг ноодатий машиналардан ҳайратга тушган.

Фото: YouTube / @Effspot

Фото: YouTube / @Effspot

Фото: YouTube / @Effspot

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Жастин Бибернинг «сузувчи» Rolls-Royce’си (фото, видео)