17:54 / 10.02.2021
2 591

Россияда Иккинчи жаҳон урушига оид немис йўлтанламас-амфибияси 160 минг долларга сотилмоқда (фото)

Россияда Иккинчи жаҳон урушига оид немис йўлтанламас-амфибияси 160 минг долларга сотилмоқда (фото)
Фото: «Auto.ru»
Тюменда 1943 йилда ишлаб чиқарилган ноёб Volkswagen Type 166 Schwimmwagen йўлтанламаси сотувга қўйилди. Идеал ҳолатда сақланган ҳарбий амфибия 12 миллион рублга (162,5 минг доллар) баҳоланмоқда, деб ёзади Motor.

Volkswagen Type 166 Schwimmwagen 1942 йилдан 1944 йилга қадар ишлаб чиқарилган. Тўлиқ узатмали автомобилнинг қорда, қумда, сув ва лойли йўлларда ҳам ҳаракатланишга қодир бўлиб, у Германия Қуролли кучлари учун махсус яратилган. Ҳарбий йўлтанламас Фердинанд Порше ва Эрвин Коменднинг ҳамкорликдаги иши натижаси ҳисобланади. Немис корхонасида жами 14 мингга яқин шу турдаги йўлтанламас йиғилган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 200 дан камроғи сақланиб қолган.

Фото: «Auto.ru»
Сотувга қўйилган нусха идеал ҳолатда. Сотувчининг сўзларига кўра, тўрт ўриндиқли йўлтанламас заводдан чиққанидан буён дастлабки ҳолатида сақланиб қолган 13 та машинадан бири ҳисобланади. Амфибия ҳеч қачон модернизация қилинмаган, эҳтиёт қисмлари оригинал. Йўлтанламас юмшоқ йиғилувчан том ва капотида захира ғилдираги билан жиҳозланган. 77 йиллик тарихга эга Volkswagen Type 166 умумий ҳисобда 340 километр йўл босган.

Фото: «Auto.ru»
Немис амфибияси 25 от кучига эга 1,1 литрли бензин двигатель ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат механик трансмиссия ёрдамида ишлайди. 900 килограммли машина қуруқликда соатига 80 километр тезликда ҳаракатланишга қодир. Сувдаги тезлиги эса чекланган — 10 км/соат.

Машина қандай қилиб Тюменга келиб қолгани номаълум.

Аввалроқ Москвада сузишга қодир 37 йиллик йўлтанламас 5,4 минг доллар нархида сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Фото: «Auto.ru»

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Россияда Иккинчи жаҳон урушига оид немис йўлтанламас-амфибияси 160 минг долларга сотилмоқда (фото)