2 576
Йўлларда қоидабузарликни аниқловчи камералар ўрнатилишида ҳисобга олиш керак бўлган жиҳатлар саналди
2021 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасига хусусий секторни жалб этиш кўзда тутилган бўлиб, шу мақсадда Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.
«Йўл ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган ушбу чораларга нисбатан жамоатчилик томонидан турли нуқтайи назарлар билдирилмоқда. Бунда фуқароларнинг фикрларини умумлаштирган ҳолда уларни икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ томонидан мазкур чоралар сўзсиз йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, энг муҳими, бюджет ҳаражатларининг оптималлашиши ва ижобий ҳайдовчилик маданияти шаклланишига сабаб бўлишини таъкидласалар, иккинчи гуруҳ томонидан айрим ҳолларда зарур йўл инфратузилмасининг мавжуд эмаслиги боис ёки зарурат юзасидан қоидабузарликларга йўл қўйилиши ва бунинг учун жаримага тортиш адолатсизлик эканлигини билдиришмоқда.
Айтиш жоизки, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда хусусий секторнинг жалб этилиши орқали солиқ тўловчилар ҳисобидан кузатув воситаларини харид қилиш, ўрнатиш ва сақлаш харажатлари қисқартирилиб, бу борадаги давлат хизматчиларининг сони ва фаолиятини оптималлаштириш имконини беради.
Шунингдек, қоидабузарликларнинг автоматик равишда қайд этилиши турли коррупциявий ҳолатларга барҳам берган ҳолда уларнинг сони кескин қисқаришига олиб келади. Энг муҳими, жамиятда хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда самарали тизим шаклланади. Шу ўринда 2020 йил давомида республикада 6982та йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлгани, оқибатда 1962 нафар инсон вафот этганлигини қайд этиш лозим.
Шу билан биргаликда, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатига фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили бу борада асосли эътирозлар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Жумладан, йўл инфратузилмасининг талаб даражасида эмаслиги ҳайдовчилар томонидан ноихтиёрий равишда қоидабузарликларга йўл қўйилишига сабаб бўлмоқда, шунингдек, аҳоли гавжум нуқталар, бозорлар ва савдо комплекслари атрофида автотураргоҳлар мавжуд эмаслиги ёки етарли эмаслиги ҳамда мавжуд пуллик автотураргоҳларга белгиланган нархлар юқорилиги тўхташ ва тўхтаб туриш қоидалари бузилишига олиб келмоқда», дейилади «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарида.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ишлаб чиқилган қонун ҳужжатлари таҳлили ҳамда жамоатчилик фикрига таянган ҳолда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратиш ва зарур ҳолларда қонун ҳужжатларида назарда тутиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди:
- махсус кузатув мосламалари ўрнатилиши кўзда тутилган нуқталар қайси мезонлар (қоидабузарликлар сони, қатнов ҳажми ва ҳ.к.) асосида белгиланишини эълон қилиш;
- махсус кузатув мосламалари ўрнатилиши кўзда тутилган нуқталарда йўл белгилари ва инфратузилмаси талаб даражада бўлишини таъминлаш;
- бозорлар ва йирик савдо комплекслари, шунингдек, аҳоли гавжум жойлар атрофида етарли миқдорда автотураргоҳлар бўлишини назарда тутиш ҳамда уларга белгиланган нархларни назоратга олиш;
- фавқулодда вазиятларда (тез тиббий ёрдам машиналарига йўл бериш) рўй бериши мумкин бўлган қоидабузарликларни инобатга олиш;
- автоматлаштирилган тизим ёрдамида аниқланган қоидабузарликлар натижасида ундирилган жарималарнинг йўл инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган қисми айнан нима мақсадларга сарфланаётганлигини жамоатчиликка эълон қилиб бориш.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати кўзда тутилган янги тартиб фақатгина йўл ҳаракати стандартлари талабларига тўлиқ жавоб берувчи нуқталарда жорий қилиниши мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.
Бундан ташқари, мазкур тартибни жорий қилиш борасида кенг жамоатчиликка тушунтириш бериш ва фаол мулоқот олиб бориш ҳам фойдадан холи эмас», дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди