08:00 / 23.03.2021
2 071

Xiaomi компанияси ўз автомобилини яратишни бошлади

Xiaomi компанияси ўз автомобилини яратишни бошлади
Фото: LeEco
Xiaomi бош директори Лей Цзюнюга яқин манбалардан бири компания ўз автомобилини яратиш устида иш бошлагани тўғрисида маълумот берди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru. Технологик компанияларга хос равишда, бу электромобил бўлади.

Xiaomi автомобилини яратишга компания вице-президенти Ван Чуан масъул. У брендга асос солинган вақтдан буён фаолият юритиб келади, масалан, у ҳозирда компаниянинг асосий йўналишларидан бири бўлган телевизорлар ишлаб чиқариш бўлинмасини ишга туширган.

Xiaomi’нинг автомобиль ишлаб чиқариш борасидаги режаси бир неча йилга чўзилиши мумкин, шу сабабли компанияда лойиҳани нолдан бошламаслик эҳтимоли мавжуд. Xiaomi бирор шерик топиб, бошқа модель базасида машина яратиши мумкин.

Ҳозирда Huawei худди шу каби йўлдан кетмоқда — компания автомобиллар учун борт тизими ва ўз қурилмаларининг экотизимини кенгайтириш учун «ақлли» экранлар яратмоқда. Компаниянинг ўзи бирор автомобиль ишлаб чиқармайди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг апрелида Xiaomi корпорацияси ўз автомобилини яратгани тўғрисида хабар берилганди. Бироқ шунча кутилганига қарамай, бу тўлақонли машина эмас, балки Suzuki Jimny моделининг 1:16 масштабда кичрайтирилган ўйинчоқ модели бўлиб чиққанди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Авто » Xiaomi компанияси ўз автомобилини яратишни бошлади