13:25 / 18.04.2021
1 429

Дубайда «Аватар» услубида яратилган Ford Mustang намойиш этилди

Дубайда «Аватар» услубида яратилган Ford Mustang намойиш этилди

Фото: Instagram / Haseeb Ahmad
Дубайдаги халқаро савдо марказида автомобиль тюнингга бағишланган «Қироллик шоу»си бўлиб ўтди. Жеймс Кемероннинг «Аватар» фантасик фильми услубида яратилган S550 Ford Mustang кўргазма ғолибига айланган, деб хабар беради Motor.

Ford Mustang модификацияси билан БААнинг Street Fighter Garage ательеси мутахассислари шуғулланган. Тюнерлар спорткар устида 10 ҳафтага яқин иш олиб борган. Натижада мутахассислар «Аватар» фантастик фильмига мос келадиган Mustang’ни яратишга муваффақ бўлган.

Машинада кўзга ташланадиган биринчи нарса — Аватар ёзуви туширилган нур таратувчи улкан радиатор панжараси. Спорткар илғор аэродинамик «обвес», қирқилган том, шунингдек, автомобиль ҳаракатига қарама-қарши очиладиган эшиклар билан жиҳозланган. Mustang кузови бутунлай Пандора сайёрасидаги жонзотларнинг аэросуратлари билан қопланган.

Лойиҳанинг яна биз ўзига хос жиҳати — бу учта ажраладиган қисмдан иборат ноодатий капот. Тюнерлар Mustang салонига пойга машиналарининг ўриндиғини, қаттиқ хавфсизлик ёйини, шунингдек, ёруғлик диод ёритиш тизимларини ўрнатган. Араб мутахассисларининг ноодатий модификацияси бутунлай ўзини оқлаган. Уларнинг Ford Mustang’и «Қироллик шоуси»да биринчи ўринни эгаллаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Дубайда «Аватар» услубида яратилган Ford Mustang намойиш этилди