16:33 / 27.04.2021
1 483

Рустам Ражабов UzAuto Motors’нинг тўлақонли раҳбари этиб тайинланди

Рустам Ражабов UzAuto Motors’нинг тўлақонли раҳбари этиб тайинланди

Фото: UzReport / Рустам Ражабов.
Рустам Ражабов UzAuto Motors компанияси бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда компаниянинг Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларига таяниб, Spot хабар бермоқда.

У компаниянинг 2021 йилги фаолияти якунлари кўриб чиқилгунига қадар (йил якунлари 2022 йил 30 июнга қадар кўриб чиқилиши белгиланган) бир йил муддатга бош директор лавозимига тайинланган.

Ражабов амалда сўнгги бир неча йилдан бери UzAuto Motors’га раҳбарлик қилиб келаётганди, бироқ бу ишни «вазифасини вақтинча бажарувчи» қўшимчаси билан амалга ошираётган эди. 2020 йилда унинг ваколатлари муддати икки бор узайтирилган бўлиб, энди тўлақонли раҳбар сифатида тайинланган.

Маълумот учун, 2020 йил UzAuto Motors учун умуман олганда муваффақиятли бўлди — компания рекорд даражадаги ишлаб чиқариш кўрсаткичларини қайд этди, кредит рейтинги олишга (ўз тарихида биринчи марта) ва облигациялар чиқаришга (буниси ҳам биринчи марта) тайёргарлик кўрди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Рустам Ражабов UzAuto Motors’нинг тўлақонли раҳбари этиб тайинланди