Автомобил транспортида йўловчилар ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича президент қарори имзоланди. Қарор билан 2022 йил охиригача эксперимент тариқасида якка тартибдаги тадбиркорларга енгил машиналарда таксичилик қилишга рухсат берилмоқда.
Белгиланишича, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб ЯТТ сифатида такси фаолияти билан шуғулланиш фақатгина мижозларни излаш бўйича интерактив хизмат кўрсатувчи компаниялар (агрегаторлар) хизмати орқали амалга оширилади.
Такси фаолияти билан шуғулланувчи ҳам юридик шахслар, ҳам ЯТТларга тегишли автомобиллар учун қуйидаги ягона талаблар жорий этилмоқда:
- автотранспорт воситасининг том қисмига тўқ сариқ рангли фонар (плафон) ўрнатиш ва унда «TAXI» таниш белгисини акс эттириш;
- тўловни амалга ошириш ҳамда босиб ўтилган йўлни электрон тарзда қайд этиш имкониятини берувчи махсус иловаларга эга мосламалар (уяли телефон, планшет ва бошқалар) билан жиҳозлаш;
- автотранспорт воситасининг приборлар панелида автотранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган табличка мавжуд бўлиши керак.
Юридик шахсларга тегишли таксилар учун қуйидаги преференциялар назарда тутилмоқда:
- «тўхташ тақиқланган» йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан аэропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхтаб, йўловчиларни олиш ва тушириш ҳуқуқи сақланиб қолмоқда;
- аэропорт, темир йўл вокзали, давлат иштирокидаги автовокзал, бозор ва савдо комплексларининг пуллик тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул киришга рухсат берилмоқда;
- автобуслар учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлагида ҳаракатланишга рухсат берилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди