08:00 / 04.06.2021
4 706

Кондиционерни ёқмасдан автомобилни совитишнинг самарали усуллари


Фото: «Autolex.net»
Aвтомобиль бўйича экспертлар Британиянинг Daily Express газетасига кондиционерни ишлатмасдан офтобда қизиб кетган машинани совитиш йўлларини маълум қилишди.

Мақолада таъкидланганидек, иссиқ кунда идишдаги музлатилган сувни сочиққа ўраб, бўйиннинг орқасига ўриндиққа суяб қўйиш мумкин. Бу усул ҳайдовчини жазирамадан қутқаради. Муз эригандан кейин эса салқин сувни ичса ҳам бўлади.

Офтобли об-ҳаво шароитида автоулов мутахассислари салонга қуёш энергияси билан ишлайдиган мини вентилятор ўрнатишни тавсия этишади.

Юқори ҳароратга қарши курашнинг яна бир самарали усули — бу панелдаги ҳаво шамоллатгичи устига нам сочиқни ўрнатиш. Бу у орқали ўтадиган ҳавони совитишга ёрдам беради. Аммо иссиқ ҳавода нам мато тез қуриб қолишини унутмаслик керак.

Шунингдек, муаллифлар рул ва бошқарув панелига матоли қоплама кийгизишни, деразаларни тушириб ҳаракатланишни ва машинани сояда қолдиришни маслаҳат беришади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Авто » Кондиционерни ёқмасдан автомобилни совитишнинг самарали усуллари