19:19 / 04.06.2021
2 607

Ўзбекистонга олиб кирилган «иномарка»лар қиймати кескин камайди

Ўзбекистонга олиб кирилган «иномарка»лар қиймати кескин камайди

Давлат статистика қўмитаси 2021 йил январ-апрел ойларида импорт қилинган енгил автомобиллар статистикасини маълум қилди. Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан иномаркалар импорти 42 фоизга камайган.


Stat.uz маълумотларига кўра, Ўзбекистон тўрт ойда 113,7 млн. АҚШ доллари қийматида енгил автомобиллар импорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг, Kun.uz’га маълум қилишича, автомобил импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 84 миллион долларга ёки 42,5 фоизга камайган. 2020 йилнинг январ-апрел ойида 197,7 миллион долларлик енгил автомобил импорт қилинган.

Aввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2021 йилнинг январ-феврал ойларида хориждан қиймати 17,5 млн. AҚШ долларига тенг бўлган енгил автомобиллар импорт қилганини маълум қилган эди.

Рақамлар икки ой ичида импорт қилинган енгил автомобиллар қиймати 96,2 миллион доллар ёки 84,7 фоизга ошганини кўрсатади.
2021 йилнинг ўтган 4 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:
  • Хитой – 39,5 млн.
  • Корея – 30,4 млн.
  • Россия – 22,1 млн.
  • Таиланд – 6,6 млн.
  • Германия – 3,3 млн.
  • Польша – 3,1 млн.
  • АҚШ – 2,8 млн.
  • Япония – 1,8 млн.
  • Қозоғистон – 1,7 млн.
  • Литва – 1,1 млн.
Йилнинг дастлабки икки ойида эса Ўзбекистонга энг кўп автомобил импорт қилган давлатлар рўйхатида Россия, Хитой, Қозоғистон етакчилик қилган бўлса, январ-апрел ойларида бу етакчиликни Хитой ва Россия сақлаб қолди.

Aввалроқ, 2021 йилнинг январ-апрел ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфлангани маълум қилинганди.

Маълумот ўрнида, 2020 йил давомида «иномарка»лар импорти ҳажми 475,1 млн долларни ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Авто » Ўзбекистонга олиб кирилган «иномарка»лар қиймати кескин камайди