Ўзбекистондаги чорраҳа ва йўлларда радар ва камералар қўйиш жойлари аукцион орқали савдога қўйилиши бошланди, дея хабар бермоқда ЙҲХББ.
Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 апрелдаги 232-сонли қарори асосида радар ва камералар ўрнатиш жойлари E-auksion савдо майдончаси орқали сотилиши белгиланганди. Ушбу қарорга асосан онлайн-аукционлар Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган регламент асосида ташкил этилади.
Объект онлайн-аукционда ғолиб бўлган тадбиркорга мулк ҳуқуқи асосида чекланмаган муддатга, бошқа тадбиркорларга ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади. Лотнинг жой дислокацияси, ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги 2 йилда аниқланган қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар очиқ эълон қилинади.
Ҳозирда:
- Хоразм вилояти, Боғот туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 2 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
- Хоразм вилояти, Хива шаҳрида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 4 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган;
- Наманган вилояти, Косонсой туманида радар ва камералар ўрнатиш ҳуқуқи савдога чиқарилди. Ушбу лотда 1 та интеллектуал видеокамера ва 1 та стационар радар ўрнатилиши белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди