2 695
Австралия компанияси Ferrari суперкари билан Tesla электрокарининг «чатиштирилган» варианти устида иш олиб бормоқда
Фото: Battle Approved Motors
Австралиянинг Battle Approved Motors компанияси краудфандинг орқали пул йиғилаётган ўзининг R101 электройўлтанламасининг илк суратлари билан бўлишди. Келажак машинаси икки ўриндиқли квадротцикл кўринишида бўлиб, унда ҳайдовчи ва йўловчи ёнма-ён ўтиради. Ferrari ва Tesla ўртасида модель бўлиши кутилаётган электрокарни яратиш ишлари ҳозирда якунланиш арафасида, деб хабар беради Motor.
Ихтирочилар ўзининг транспорт воситасини параллель ўтириладиган квадротцикл деб таърифламоқда. Ушбу электромобилни яратиш билан Battle Approved Motors компаниясининг раҳбари Крис Жеймс ва собиқ BMX-пойгачи беш йилдан буён шуғулланиб келяпти. Икки ўриндиқли электрокар маҳаллий ҳудуд шароитидан келиб чиқиб автоматик равишда машина ости ва йўл юзаси орасидаги баландликни ўзгартиришга қодир инновацион «подвеска» билан жиҳозланади. Суратларга кўра, квадротцикл тўртта сенсорли дисплейга эга бўлади, улардан бири руль чамбарагига ўрнатилади. Марказий экран худди Tesla’даги каби вертикал жойлашади.
Фото: Battle Approved Motors
Электройўлтанламас ички хавфсизлик каркаси ва тўлиқ узатмали тизимга эга бўлади. Квадротциклнинг мотори ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, бироқ муҳандисларнинг сўзларига кўра, унга бензинли муқобилидан кучлироқ агрегат ўрнатилади.
Машина ихтирочилари мазкур транспорт воситасини ёмон йўлларда ҳам ҳаракатланишга қодир Ferrari ва Tesla оралиғидаги машина сифатида таърифламоқда.
Фото: Battle Approved Motors
Компания ҳозирда янги йўлтанламасни яратиш учун краудфандинг платформаси орқали маблағ тўплашда давом этмоқда. Айни вақтда мутахассислар 830 минг долларга яқин пул тўплаган. Муҳандислар илк электрокарларини 2022 йилда бозорга чиқаришни режалаштирмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Жиззахда Cobalt катта тезликда икки қизчани уриб юборди